Қирол Чарлз III сурати туширилган банкноталар зарб қилинди

Қирол Чарлз III сурати туширилган банкноталар 5,10,20 ва 50 фунт стерлинг банкноталарида зарб этилади ва 2024 йилнинг ўрталаридан бошлаб муомалага киритилади.

Қиролича Елизавета II нинг сурати туширилган купюралар янги купюралар билан бирга мамлакатда бирдай қабул қилинаверади.

Қиролича Елизавета II 1960 йилдан бошлаб Англия банкининг муомаладаги банкнотларида пайдо бўлган биринчи ва ягона монарх эди. Буюк Британия таркибидаги давлатлар Шотландия ва Шимолий Ирландия банклари томонидан чиқарилган банкнотларда монарх тасвири туширилмаган.

Айни пайтда, Англияда муомалада 80 миллиард фунт стерлингга тенг бўлган 4,5 миллиардга яқин банкноталар мавжуд.