«Толибон» ҳаракати аёл ва қизларнинг университет ва ўрта мактабда таълим олишини тақиқлаб қўйди. Ушбу тақиқ тезда амалга киритилиши кутилмоқда.
Хусусий ва давлат университетлари бу тақиқни имкон қадар тезроқ амалга ошириши ва ҳокимиятни хабардор қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳокимиятга келгач, аёлларнинг таълим олишига оид қатор чекловлар киритилди. Жумладан, улар иқтисод, журналистика, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ўқиши тақиқланганди.