Муддатида тўланмаган иш ҳақлари ундириб берилмоқда

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқи ва меҳнати учун белгиланган иш ҳақларини олиши кафолатланган.


Фуқароларнинг ушбу конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бюро органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Биргина, жорий йилнинг ўтган даврида келиб тушган ижро ҳужжатлари асосида Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси органлари томонидан 79 нафар фуқароларга 479,5 млн сўм муддатида тўланмаган иш ҳақлари ундириб берилди.


Мисол учун, жорий йил ноябрь ойида фуқаро Ж.Бойхўжаевга “Оҳангарон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан муддатида тўланмаган 22,7 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


Шунингдек, асоссиз ишдан бўшатилган фуқароларни ишга тиклаш ишлари ҳам жадал суратда олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 44 нафар фуқаро аввалги иш жойларига тикланиб, ижро ишлари тамомланди.


Фуқарони ишга тиклаш, унга мажбурий бўш юрган кунлари учун иш ҳақи ундириб бериш билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланиб, одил судловга эришилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент вилоят бошқармаси