Семизлик саккиз йилдан сўнг сайёрамиз аҳолисига катта хавф солади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган. Хусусан, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар шу дардга дучор бўлган.

2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин.

Европа ва Марказий Осиёда яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда.

Ҳар уч боладан бирига шу ташхис қўйилган.

Семизлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли Европа ва Марказий Осиёда йилига 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.

Шу сабабли ЖССТ жорий йил май ойидан семизликни дунё бўйича эпидемия деб эълон қилган.