Америка Қўшма Штатларда сўнгги 25 йил ичида ўртача умр кўриш рекорд даражада пасайган.
Мамлакат касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, 2021 йилда туғилган чақалоқларнинг тахминан 76,4 йил умр кўришини кутилмоқда.
Бу 1996 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Масалан, 2019 йилда туғилган америкаликларни ўртача умр кўриш давомийлиги ҳозирда 78,8 ёшни ташкил этмоқда. Бу 2021 йил кўрсаткичидан 2,4 йилга кўпдир.
Таъкидланишича, рақамларнинг пасайиши АҚШда кутилаётган узоқ умр кўришнинг барқарор ўсишидан узоқлашишни англатади.
Ушбу тенденция сўнгги 20 йил ичида ривожланмоқда. Мамлакатда узоқ умр кўриш давомийлиги қисқаришининг асосий сабаби — бу «COVID-19» пандемияси экан.
Бундан ташқари, мутахассислар АҚШда «гиёҳвандлик эпидемиясини» кучайганига эътибор қаратган.
Изоҳланишича, чекловлар ва турли клиникалар ёпилиши туфайли кўплаб америкаликлар зарур ёрдамга эга бўлмаган.
Гиёҳванд моддаларга қарам бўлганларни ҳеч ким тўхтатмаган, шунинг учун улар яна психофаол моддаларни истеъмол қила бошлаган.