Иштихон туманида яна бир йирик пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Самарқанд вилояти Иштихон туманида навбатдаги яна бир йирик пиллани қайта ишлаш “Ishtixon silk” МЧЖ корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан йўлга қўйилган мазкур лойиҳа қиймати 2 миллион долларга тенг бўлиб, унда 12 мингдан ортиқ доимий ва мавсумий ишчи ўрни яратилган.

Корхонанинг пиллани қайта ишлаш линиясининг йиллик қуввати 72 тоннани ташкил этади.

Корхона тасарруфида 403,8 гектар тутзор мавжуд бўлиб, ҳар 20 гектар тутзорлар қошида махсус ипак қуртини парваришлаш иншоотлари, яъни, қуртхоналар барпо этилган.

Ҳар бир қуртхонада 35 қутидан ипак қурти уруғи парваришланади. Жами парваришланадиган ипак қурти уруғи эса 6 минг 100 қутини ташкил этади.

Мазкур корхона экспорт салоҳиятига ҳам салмоқли ҳисса қўшиб, 2 миллион 93,5 минг долларлик экспорт қийматига тенг ҳисобланади.