Ис газидан қарийб 150 нафар юртдошимиз вафот этди

2022 йил бошидан буён Ўзбекистонда 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати ФВВ маълумотларига таяниб, хабар берди. Қайд этилишича, ис газидан заҳарланишлар оқибатида 146 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 50 нафар фуқаро жароҳатланган.v