Франциялик мухлислар Франция ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ-2022 финал баҳсини такроран ўтказиш бўйича онлайн петиция тузди.
Мурожаат Франциянинг махсус “MesOpinions” сайтида яратилган бўлиб, муаллифлар ҳакамлик билан боғлиқ хатолар учун финал ўйинини такроран ўтказилишини хоҳлашмоқда. Мурожаат кўриб чиқилиши учун Халқаро футбол федерацияси (FIFA)га юборилиши режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар 196 мингдан ортиқ киши Жаҳон чемпионати финалини такроран ўтказиш бўйича сўровни имзолаган.
2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги ғалаба Франция терма жамоаси учун кетма-кет иккинчи, тарихда эса учинчиси бўлиши мумкин эди, аммо жамоа якунда пеналтилар сериясида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.