Ўзбекистон банкларида фуқароларнинг қанча омонатлари борлиги очиқланди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларнинг банклардаги омонатлари ҳажми 1 декабрь ҳолатига кўра, 216,5 триллион сўмни ташкил этди

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкларидаги депозитлар ҳажми рекорд ўрнатди. Муддатли омонатларнинг ўртача даромадлилиги пасайганига қарамай, банклардаги жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатларининг умумий миқдори октябрь ойидаги пасайишдан кейин ноябрь ойида ошди. Хусусан, ой давомида банклардаги депозит ҳажми 4,8 фоизга ошиб, 216,5 триллион сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, жисмоний шахсларнинг омонатлари ноябрь ойи давомида 56,2 триллион сўмдан 57,8 триллион сўмга (+2,8 фоиз) ошди. Шунингдек, юридик шахслар учун ўсиш 150,33 триллион сўмдан 158,8 триллион сўмгача кўтарилган (+5,6 фоиз) ни ташкил этди.

Бундан ташқари банклар томонидан ажратилган кредит миқдори 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 382 триллион сўмни ташкил этди. Шундан жисмоний шахсларга ажратилган кредит миқдори 97 сўмни триллион триллион сўмни, юридик шахсларга ажратилган кредитар миқдори эса 284 триллион сўмни ташкил этмоқда.