Қаттиқ қиш бўрони Қўшма Штатлар бўйлаб 1,7 миллион уй ва корхоналарни электр энергиясидан маҳрум қилди. Миллионлаб одамларнинг таътил ва саёҳат режаларига салбий таъсир қилишидан хавотирда.
Миллий об-ҳаво хизмати (NWS) маълумотларига кўра, шанба куни 200 миллиондан ортиқ одамга об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш берилди, чунки ҳавонинг ҳарорати айрим жойларда -48 даражагача тушган.
АҚШнинг шарқий қисмида хизмат кўрсатувчи катта электр тармоқларининг оператори 65 миллион аҳолини огоҳлантирган ҳолда, мамлакатнинг катта қисми бўйлаб қор бўронлари, музли ёмғир Мэндан Сиэтлга электр таъминотидаги узилишларни келтириб чиқаришидан огоҳлантирмоқда.
Бутун мамлакат бўйлаб расмийлар камида ўндан ортиқ одамнинг вафот этиши, музлаган ва қорли йўллардаги автоҳалокатлар ва бўроннинг бошқа оқибатлари, шу жумладан фавқулодда ёрдам машиналари етиб бора олмаган Буффало (Нью-Йорк) ҳолатларга қаттиқ қор бўронини сабаб қилиб кўрсатишмоқда.
FlightAware парвозларни кузатувчи веб-сайтига кўра, шу ҳафта бошида бошланган бўрон электр узатиш линияларига зарар етказган, автомагистралларда тиқинлар юзага келган ва шанба куни 1000 дан ортиқ рейслар бекор қилинган. Кучли қор бўронлари йўлларда ҳаракатланишларни қийинлаштирмоқда. Огайо штатидаги катта йўлда юздан ошиқ автомобиллар тўқнашиб кетган.
Пайшанба куни эса 2700 та рейс бекор қилинган бўлса, жума куни уларнинг сони деярли 5700 тага етган.