Жиззахда оилавий келишмовчилик сабабли эр хотинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 18:00 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган.1972 йилда туғилган Б.И. ва турмуш ўртоғи Н.И.лар ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақтида Б.И. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда, 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМнинг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Б.И. процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104- моддаси 3- қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида гумонланувчи Б.И. шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида турмаганлиги аниқланган.