Тадқиқотчилар фикрича, вақти-вақти билан оч юриш мазкур касалликни даволашга хизмат қилади.
Яъни бемор ҳар куни белгиланган соатдан бошлаб маълум муддат овқатланишдан тийилса, қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланиш хавфи кескин камаяди.
Бу хулосани амалиётда тасдиқлаш учун қандли диабетнинг 2-турига чалинган 36 нафар бемор тадқиқотга кўнгилли сифатида жалб этилди.
Якунда олимлар томонидан тавсия этилган ўзига хос парҳез туфайли хасталарнинг 90 фоизи дори-дармонлар қабул қилишни камайтиришга муваффақ бўлди. Беморларнинг 55 фоизи эса камида бир йил давомида препаратлар муолажасини бутунлай тўхтатди.