Давлат тест маркази (1994–2022 йиллар) тугатилмоқда. Унинг ўрнига 2023 йил 1 январдан “Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги” ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу агентлик Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига қарашли ташкилотга айланади.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йил 1 январдан 9 та агентлик тугатилиши ҳақида хабар берилган эди.