Индонезиялик Лиза Деви Прамита исмли аёл қарзларини тўламаслик мақсадида ўйнаган роли дунёни лол қолдирди. Ўзини ўлганга солиб, кафанлатган фирибгар аёл ижтимоий тармоқда фош бўлди.
Уни кафанлаган аёл Лизанинг қизининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали “Ўлик” нинг сирини очиб ташлади. Facebook саҳифасида тарқатган суратлари остига “Автоҳалокатда вафот этди” деб изоҳ берган Лиза бу билан ҳам кифояланиб қолмасдан ёлғонига бошқаларни ишонтириш мақсадида ўзини кафанлатиб, шу ҳолатдаги суратларни ҳам жойлаган.
Ундан пулини ололмай юрган танишларидан бири Мая Лизанинг ўлганини эшитиб хафа бўлганини билдираркан, негадир Лизанинг яшаш жойидан узоқда кўмилишини ўқиганида шубҳаланди. Суратларни синчкилаб кузатаркан, уни ўлган одамнинг жасадига ўхшамаслигини пайқаб қолди.
Интернет тармоғидан кафанланган жасадлар суратини излаб, Лизанинг саҳифасидаги суратлар ҳам интернет тармоғидан кўчириб олинганини аниқлади. Гарчи Лиза ўзини кафанлатиб юзини яқиндан суратга олдирган бўлсада, жасадни олиб кетишаётган ҳолдаги сурат аслида ўзи эмас, тармоқдан олинган сурат эди.
Унинг қизи ҳам онасининг тириклигини, бу ўта аҳмоқона иш эканини айтиб ўтган. Мая ўшандан буён ҳалиям Лизадан қарзларини ололмаганлигини билдирган.