АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси мамлакат олий қонун чиқарувчи органи аъзолари ва ходимларининг расмий гаджетларига TikTok ижтимоий тармоқ иловасини юклаб олишни тақиқлади. Тегишли хабар Вакиллар палатаси ижрочи директори девони томонидан эълон қилинди.
Хабарда таъкидланишича, Киберхавфсизлик идораси TikTok иловасини барча хизмат кўрсатувчи гаджетлардан ўчиришни ўз ичига олган “юқори хавфсизлик хавфи” деб ҳисоблайди.
Федерал қидирув бюроси директори Крис Рэй TikTok устидан назорат Хитой ҳукумати қўлида эканлигини эслатди.
У ушбу факт билан боғлиқ ҳолда Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига хавф туғдиришини тушунтирди.
TikTok операцион бўлими бошлиғи Ванесса Паппас сентябрь ойида АҚШ Сенатига Хитой ҳукумати машҳур илова ресурсларига кириш имконига эга эмаслигини айтди.