Миробод туманида газ портлади

30 декабр куни соат 08:21 да Тошкент шаҳрининг Миробод тумани С.Aзимов кўчасида жойлашган кўп қаватли 5-уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ушбу ҳодисада бир киши жароҳатланган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари етиб борган.

Қўшимча маълумотлар яқин дақиқаларда тақдим этилади, дейилади ФВВ хабарида.