Илон Маск тарихда 200 миллиард доллар йўқотган биринчи шахс бўлди

Сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири, SpaceX, Tesla ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск тарихда 200 миллиард доллар йўқотган биринчи шахс бўлди. Бу ҳақда Bloomberg ёзади.

Агентлик маълумотларига кўра, 51 ёшли Маскнинг бойлиги Тесла акциялари қулашидан кейин 137 миллиард долларгача қисқарган. Қайд этилишича, миллиардернинг аҳволи 2021 йил 4 ноябрда энг юқори чўққига етган – ўшанда у 340 миллиард долларга баҳоланган.

Аввалроқ Tesla акциялари қиймати Хитойда давом этаётган коронавирус билан боғлиқ муаммолар ва глобал инқироз туфайли рекорд даражада пасайгани маълум бўлган эди. Электр автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla акциялари ўтган ноябрь ойидаги энг юқори кўрсаткичдан 73 фоизга тушиб, 109,1 долларга тушди.

Декабрь ўрталарида Маск Forbes талқини бўйича дунёдаги энг бой одам мақомини йўқотди.