Фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич “Е-патруль” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

Шунингдек, барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.