Камҳаракатлилик қандай касалликларга олиб келади?

18-19 яшар ёшлар юраги оғриғидан шикоят қилишади. Аслида, уларда юрак оғримайди. Умуртқа поғонаси сколиоз натижасида қийшаяди ва нерв сиқилади ва бу эса юракка оғриқ беради. Ушбу ҳолатларнинг келиб чиқишига эса камҳаракат ҳаёт тарзи сабаб бўлади.

Ҳозирда айрим ёшлар қадди-қоматини эгиб юришади. Бу кейинчалик сколиозга ва вақтида эътибор берилмаса, остеохондроз, умуртқа чуррасига олиб келади. Ҳаттоки ногиронлик ҳам келиб чиқиши мумкин.

Қоматнинг нотўғри шаклланиши сабаблари жуда кўп. Энг биринчи сабаби компьютер олдида ўтириб ишлашдан юзага келади.

Бунга йўл қўймаслик учун ҳар ярим соатда 5 дақиқа енгил машқларни қилиш тавсия этилади.