Метро бекатларига яқин ОТМларда дарс вақтлари ўзгаради (рўйхат)

11 январдан пойтахтдаги метро бекатларига яқин жойлашган 16та олий таълим муассасасининг иш графиги 9:30га ўзгаради. Бу ўзгариш тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини мақбуллаштириш билан боғлиқ.  

11 январдан Тошкент шаҳридаги 16та олий таълим муассасасининг иш графиги 9:30га ўзгармоқда. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги маълум қилди. 

Бу борада 2022 йил 22 декабрда Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори қабул қилинган.

Қарорда келтирилишича, тегишли таълим муассасаларида иш графиги мақбуллаштирилгандан сўнг тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади. 

11 январдан қуйидаги олий таълим муассасаларида дарслар 9:30дан бошланади:  

– Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети; 

– Сингапур менежментни ривожлантириш институти; 

– Пучон университети; 

– ТМC институти; 

–Тошкент давлат иқтисодиёт университети; 

– Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали; 

– Ўзбекистон давлат консерваторияси; 

– Вебстер университети; 

– Тошкент кимё-технология институти; 

– Тошкент фармацевтика институти; 

– Тошкент давлат шарқшунослик университети; 

– Тошкент давлат юридик университети; 

– Тошкент молия институти; 

– Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;

– Ўзбекистон миллий университети; 

– Тошкент давлат техника университети;  

– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети; 

– Янги Ўзбекистон университети;

– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети;