Қамчиқ довони ёпилдими?

Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши ортидан автомобиллар ҳаракати тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, вазирлик Қамчиқ довонида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда. Довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраган.