Қамчиқда қолиб кетган фуқаролар поездда эвакуация қилинади

ФВВ хабарига кўра, «ANGREN-LAND» ошхонасида ФВВ раҳбарлигида дахлдор корхона ва ташкилотларнинг масъул ва мутасаддиларидан иборат фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.

«Қамчиқ» довони йўлларида қолиб кетган ҳайдовчиларга ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, «ANGREN-LAND», «ZAMIN-2», «UCHQUDUQ» ошхоналари фуқароларни вақтинча қабул қилиш ҳамда «Ангрен кон металлургия» техникуми, «FAYZ», «SHODIYOR», «ELBA» меҳмонхоналари эса жойлаштириш учун фаолият олиб борди.

Қамчиқда қор ёғишдан тўхтаган. Довон йўли транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилган. Очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.