Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр «опий» ва 6 кг 5 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.