Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино мавзеси, Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис, 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.

— Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй;

— Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй;

— Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй;

— Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй;

— «Янги Жарариқ» маҳалласидаги 900 та хонадон;

— Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон;

— Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон;

— Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.

Шунингдек, 8 та новвойхона, 14 та овқатланиш шохобчаси, 8 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 4 та МТТ да ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

3-Иссиқлик марказида газ босими меъёридан паст бўлади.