Грузияда аҳоли собиқ президент Саакашвилини хорижда даволаниш учун қўйиб юборишни талаб қилмоқда
Кеча, 4 январь куни Грузиянинг бир нечта шаҳарларида қамоқдаги собиқ президент Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Mtavari Channel» телекомпанияси маълум қилди.
Намойишчилар ҳукуматдан судланган собиқ давлат раҳбарини хорижда даволаниш учун қўйиб юборишни талаб қилишмоқда.
Турли шаҳарлардаги митинглар маҳаллий телеканаллар томонидан трансляция қилинди.
Митингларнинг бир қисмини Грузия мухолифатидаги Бирлашган Миллий Ҳаракат партияси аъзолари, халқаро митингларни эса ҳуқуқшунос ва ҳуқуқ ҳимоячиси Марк Фейгин уюштирган.
Митинг иштирокчилари қўлларида Вивамед клиникасида ётган Саакашвилини озод этиш талаблари ёзилган плакатларни ушлаб турибди. Уларнинг сўзларига кўра, унинг аҳволи шунчалик оғирки, агар расмийлар уни тезроқ хорижга қўйиб юбормаса, ўлиши мумкин. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари навбатчилик қилмоқда, намойиш тинч ўтмоқда.
Маълумот учун, Саакашвили 2021 йилнинг 1 октябрь куни Грузияда ҳибсга олинган, унга нисбатан бир қанча жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сиёсатчи банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши бўйича ишлар бўйича сиртдан судланган. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган. Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили Саакашвили узоқ муддат қамоқда қолишини, у бутун муддатини ўташини айтган.