Кушербаев кутилаётган совуқ сабаб мактаблардаги таътилни чўзишни таклиф этди

9-11 январда республиканинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлади.

Ҳарорат кечалари 12-17 совуқгача, кундузи 5-8 даража совуқгача, шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда 25-27 совуқгача, кундузи 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.

Демак ҳозирданоқ уйларни ва иш жойларини исссиқлик билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриб қўйиш керак.

Таълим муассасалари учун таътил муддатини чўзиш масаласини ҳам ўйлаб кўриш керак бўлади, дея ёзади Кушербаев.