Айиқлар ҳайвонот боғи ишчисини ўлдириб қўлди

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра,жорий йилнинг 3 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли “Андижон ҳайвонот боғи” ишчиси А.Г ҳайвонот боғида сақланаётган айиққа овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган. 

Шу вақтда айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олган. Оқибатда ишчи оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Марҳум А.Г.нинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.