Жиззахда сув бочкаси ичидан номаълум шахснинг мурдаси топилди

Бош прокуратура берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 4 январь куни фуқаро Фориш тумани “Сайёд” МФЙ Катта Боғдон қишлоғидаги янги экилган токзор ва боғзоридан хабар олиш учун борган ва боғда булоқ сувларини йиғиш учун олиб қўйган 6 тонналик темир бочканинг оғзи очиқ бўлганлиги сабабли унинг ичида номаълум шахснинг мурдасини кўриб қолган.

Шу куни 23:20 ларда хабарда кўрсатилган ҳудуддан тезкор-тергов гуруҳи томонидан ёши тахминан 50-55 ларда бўлган осиё миллатига мансуб шахси номаълум мурдаси тан жароҳатисиз топилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 5 январдаги 2-сонли хулосасида марҳумнинг организми совуқдан қотиши натижасида вафот этганлиги, ўлими вақти текширувга қадар 20-25 кун ўтганлиги унда ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлар аниқланмаган.Шахси номаълум мурдани шахсини аниқлаш учун бармоқ излари олинган ҳамда ИИБ “АДИС СОНДА” базасидаги бармоқ излари билан солиштириб кўрилмоқда.

Фориш туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширувнинг бориши назоратга олинган.