Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича ”йўл харитаси” имзоланди.

Бишкек шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича ”йўл харитаси” имзоланди.

Томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари ва зарур чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Мазкур ГЭС нафақат Қирғизистон, балки Марказий Осиё мамлакатларининг электр ва сув таъминотида муҳим ўрин тутади. Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.