Олти ёшли бола ўқитувчисини отиб қўйди — АҚШ

АҚШнинг Виржиния штати Нюпорт Нюс шаҳрида бошланғич мактаб ўқувчиси ўзаро жанжал оқибатида ўқитувчисини отиб қўйди. Бу ҳақда CNN маълум қилмоқда.

“Олти ёшли ўқувчи ҳозирда ҳибсда”, деган полиция бошлиғи Дрю.

Полиция ходимининг қўшимча қилишича, “бу тасодифий отишма эмас”. Шунингдек, у ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал оқибатида келиб чиққанини қайд этган. Боланинг қўлига қурол қандай тушиб қолгани ҳам текширилмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, ўқитувчининг аҳволи оғир, “унинг жароҳатлари ҳаёти учун хавфли деб баҳоланмоқда”.

Аввалроқ америкалик таҳлилчилар 2023 йил бошидан буён АҚШда ўқотар қуроллар билан боғлиқ ҳодисаларда 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилганди.