Тошкентда ҳар қандай йиғилишлар ўтказиш тақиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутилаётган аномал совуқ муносабати билан тегишли чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 9 январдан 18 январгача пойтахтдаги ҳокимликларда, бошқармалар ва уларнинг туман бўлимларида ҳар қандай мажлислар (жумладан Зоом шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишларни ўтказиш тақиқланади.

Шунингдек, кўчада хизмат қилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ободонлаштириш ходимларини иссиқ чой ва егулик, ихчам термос идишлари билан таъминланади.