Навоийдаги «Дара» қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда

Навоий вилояти, Нурота туманида жойлашган «Дара» қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 19-сентабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 68-сонли баёнига асосан амалга оширилмоқда.

Айни дамда Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан қатор ишлар қилинмоқда. Жумладан, «Дара» қишлоғида 3 та оилавий меҳмон уйи, 5 та гастрономик хонадон, 2 та қадимий уй ва қадимий буюмлар сақланувчи уй музейлари, шунингдек, 2 та ҳунарманд (уй) устахоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, мазкур маҳаллада қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида 2 та спорт ва сайр хизмати, 3 та овқатланиш шохобчаси, 8 та савдо нуқтаси ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, 2023–2024 йилларда «Дара» қишлоғида 3 та селфи ҳудуди, 1 та осма кўприк, 2 та автотураргоҳ, 30 та дам олиш ҳудуди ва 2 та ҳожатхона қурилиши режалаштирилган.