Хитойда йирик ЙТҲ оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

WENLING, July 5, 2015 An ambulance stops at the accident site in Daxi Town of Wenling City, east China's Zhejiang Province, July 5, 2015. The Jieyu Shoe Factory in Daxi Town collapsed Saturday afternoon, leaving six people dead. (Credit Image: © Han Chuanhao/Xinhua/ZUMA Wire)


Хитойнинг Сзянси провинциясида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Синмин маҳаллий ҳокимият баёнотига таяниб.

«Нанчан округидаги трассада йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди, барча жабрланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.

Мшаохинг порталига кўра, йирик авариянинг тахминий сабаби туман бўлиб, 8 январь куни эрталаб Нанчан округи полицияси ёмон об-ҳаводан огоҳлантирганди.