Ўзбекистон бўйлаб қор бўронлари кузатилади

10 январь эрта тонг ва куннинг биринчи ярмида республиканинг кўплаб ҳудудларида қор бўронлари бўлиши мумкин.

“COSMO_CA” миллий иқлим модел маълумотларига кўра, 10 январь соат 00.00 дан соат 12.00 га қадар республика бўйлаб қор ёғиши баъзи жойларда кўп ёғиши кўрсатилган.

“Яшил” ранг билан тасвирланган ҳудудларда ёғинлар миқдори ярим суткада умумий 10 мм гача, “сариқ” рангли ҳудудларда 20 мм гача, “қизил” рангли ҳудудларда кўп миқдорда, хусусан, қор бўрон бўлиши кўрсатилган.