Туркманистонда никоҳ гувоҳномасига эга бўлмаган аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тақиқланди. Бу ҳақда “Туркман Неwс” хабар берди.
Никоҳ тўғрисидаги гувоҳномадан ташқари, аёллар оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома ва иш жойидан маълумотнома, шунингдек, намунавий ҳужжатлар тўплами – паспорт, тиббий маълумотнома ва ҳоказоларни тақдим этишлари шарт.
Яна бир норасмий шарт шуки, машина ҳайдамоқчи бўлган аёл 40 ёшдан ошган бўлиши ва унинг номига автомашина расмийлаштирилган бўлиши керак. Аёлларга вакиллик орқали машина ҳайдашга рухсат берилмайди.
2020-йил охирида 40 ёшдан ошган аёллар учун ҳайдовчилик гувоҳномалари янгилана бошлади, кейин хорижий элчихоналар ходимлари ҳамда оила аъзолари ногирон ёки саратон касаллигига чалинганлар ёш чекловисиз автомобил ҳайдаш имкониятига эга бўлдилар. Кейинчалик ёш чекловлари олиб ташланганлиги ҳақида хабар берилган эди, лекин ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш билан боғлиқ асил вазият ўзгаришсиз қолди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Туркманистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида мунтазам хабар бериб келади. Шу билан бирга, Туркманистон ҳукумати БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга республикадаги гендер тенглиги ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради.