Миграция агентлиги Қозоғистон ва Россиядаги ўзбекларга мурожаат йўллади

Сўнгги кунларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, ушбу давлатларда яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши хабар қилинмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шу сабабдан ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларимизга мурожаат қилди.

«Ушбу давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз», дейилади хабарда.