Россиялик сиёсатшунос Ольга Курносова Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармасининг Путин оғир касал бўлгани ва ҳатто тез орада вафот этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларига изоҳ берди. У Кремль бундай маълумотни тасдиқламаслигини таъкидлади, аммо давлат раҳбари саломатлигидаги муаммоларни кўрсатадиган қизиқ фактлар мавжуд.
“Аслида, бу борада расмий муносабат бўлиши мумкин эмас, бироқ Песков бундан мустасно (Кремль матбуот котиби). У бу бемаъниликнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтишда давом этмоқда. Кремлда Путиннинг Рождество маросимида иштирок этиши ҳақидаги тарқатилган кадрларга қараш керак”, дейди Курносова.
Сиёсатшуносга кўра, ҳозир Путин билан айнан нима бўлаётганига баҳо бериш қийин. Бироқ Курносова Президент қандай даволаниши бўйича маълумотларга эгалигини таъкидлади.
“Менимча, Путин ҳақиқатан ҳам ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Лекин ҳақиқат шундаки, уни жуда яхши даволашмоқда. Исроиллик дўстларим менга айтганидек, Нетаньяхунинг Исроил Бош вазири сифатида ҳокимиятга қайтиши Путиннинг Исроил тиббиёти билан муносабатларини тиклади. Нетаньяху кетганида бу алоқалар узилиб қолган эди. Унинг генетик коди, ДНКси ҳисобга олган ҳолда махсус дори-дармонлар берилади, булар жуда қиммат ҳисобланиб, уларни фақат Исроилда тайёрлаш мумкин. Путин яна мазкур муолажадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди”, деди Курносова.
Унинг сўзларига кўра, Путин вафотидан кейин Россия транзитнинг оғир даврига дуч келади. Россия элитаси бу борада олдиндан келишиб олмаган.
“Шунинг учун биз Путиннинг ўлими ҳақида тезда билиб оламиз, улар буни яшира олмайди”, дейди у.