Тўрт асрдан буён тўхтовсиз мева бераётган дарахт ҳақида биласизми?

Тўрт юз ўн ёшли дарахт ҳамон мева беришда давом этмоқда. Унинг атрофида яшаган аҳоли қанча урушларни, талофотларни кўрди, бу дарахт эса ҳамон виқор билан гуркираб турибди.

Тадқиқотчилар Диёрбакирда кашф қилган ушбу дарахт каштан дарахтидир. Тўрт асрдан буён тинимсиз мева бераётган бу ноёб каштан дарахти рўйхатга олинди.

Шунингдек, ушбу каштан дарахтидан бошқа ҳудудларга ҳам экиш ҳам мақсад қилинди. Мазкур каштаннинг бўйи 10, эни 2 метр эканлиги аниқланди, қолаверса, бу жойлар “Каштан водийси” деб номланиши маълум бўлди.

“Каштан водийси” ҳудудида яшовчи аҳолининг берган маълумотларига кўра, Биринчи Жаҳон Уруши ҳамда Иккинчи Жаҳон Урушида аскарлар шу дарахтнинг мевасидан истеъмол қилиб жон сақлашган.