Томоқ оғриғи вирусли касалликми ёки бактериялар туфайли келиб чиқадими?

Катталарда томоқ оғриғининг 50-95 ва болаларда 70 фоизи вируслар туфайли келиб чиқади: булар аденовируслар, грипп ва герпес вирусларидир.

20 фоиздан камроқ ҳолатларда томоқдаги оғриқнинг сабаби бактериялар, улардан энг кўп ҳолатларда стрептококклар ва стафилококклар бўлиши мумкин.

Қолаверса, ўта совуқ ёки ўта иссиқ ҳарорат, ифлосланган ҳаво, совуқ таомлар ва ичимликлар, кимёвий моддалар, чекиш ҳам томоқ оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Бу борада энг яхши профилактика – гигиенага эътибор беришдир. Соғлом турмуш тарзи организмнинг юқумли касалликларга ва бошқа касалликларга нисбатан юқорироқ курашиш қобилиятини таъминлаши мумкин.