Қашқадарёда 16 млрд миқдоридаги иш ҳақлари ундирилди

Ўтган 2022 йилда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлашда асосий эътибор фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ишга тиклаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш билан боғлиқ суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросига қаратилди. Натижада иш юритувдаги ижро ҳужжатлари юзасидан 229 нафар ходимлар ўз хизмат вазифаларига тикланди.


Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан фуқаро Ш.Нуриллаевни Қамаши туманидаги 84-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига ишга тиклаш белгиланган.


Ушбу ижро ҳужжати юзасидан, Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.


Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Ш.Нуриллаев ўз лавозимига тикланган.
Шуннгдек, 1 897 нафар шахсларнинг 16,1 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича, Чироқчи туман судининг ижро варақасига асосан Чироқчи туманидаги 181-мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлаган фуқаро Қ.Хуррамовга 25 млн. 186 минг сўм иш ҳақлари ундириб берилиши кўрсатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаронинг иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди. Шунингдек, мубораклик Х.Кароматовага 5 млн. 856 минг сўм иш ҳақи устамаси ва касбилик Э.Ҳалимовга 2 млн. 300 минг сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.