Россияда ўзбекистонлик эркакнинг бошига муз бўлаги тушиб кетди

Россиянинг Всеволожск туманида ўзбекистонлик эркакнинг бошига муз тушиб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Эркак 42 ёшда бўлиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унда бош жароҳати, мия чайқалиши, қон кетиши ва бошқа жароҳатлар қайд этилган. Ҳодиса 1 январь куни содир бўлган, аммо эркак саккиз кундан кейин ёрдам сўраб шифокорларга мурожаат қилган. Жабрланувчи билан юз берган ҳудудда видеокузатув камералари бўлмаган.