Аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан қандай ҳимояланишлари керак?

Аномал об-ҳаво шароитида баъзи беморларда совуқдан аллергия кузатилиши мумкин. Бу терида қизариш, шиш, пуфакчалар ва қичишиш каби аломатлар билан намоён бўлади.

Ана шундай белгилар қайд этилса, аллерголог-иммунологга мурожаат қилиш ва шифокор кўрсатмасига кўра, махсус синамаларни топшириш зарур. Шундан сўнг мутахассис тегишли даво муолажаларини белгилайди.Хўш, бу турдаги аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан қандай ҳимояланишлари керак?

Аввало, қалин кийининг! Қўлқоп, бош кийим, шарф ва иссиқ пайпоқлардан фойдаланинг!

Изғирин ҳароратда кўчага чиқишдан аввал шифокор тавсия этган ҳимоя кремлари ва махсус малҳамларни қўлланг!

Совуқ ичимлик ва егуликлар истеъмол қилманг!

Ювиниш ва чўмилиш чоғида қаттиқ мочалкалардан фойдаланманг!

Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар, дармондорилар, темир, кальций, цинк, калий, селенга бой таомлар истеъмол қилинг!

Илмира Разикова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: