Бугун Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ва Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали фаолияти билан танишади.

Шунингдек, Президентимиз Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топширади.