Ижтимой тармоқларда Шаҳрисабзда -33 даража совуқ бўлди деган янглиш хабарлар тарқалмоқда.
Қашқадарё Гидромет 13 январь соат 09.00 да Шаҳрисабз тумани тоғли «Кул» кузатув станциясида ҳаво ҳарорати -24 даража совуқ, қор устидаги минимал ҳарорат -33 даража совуқ бўлганини маълум қилган.
Одатда, қиш кунлари кечалари тупроқ ва қор сиртидаги ҳарорат ҳаво ҳароратидан анча паст юради. Ёзда эса ҳаво ҳарорати +40 даражадан кўтарилса, тупроқ устидаги ҳарорат +60 даражага яқинлашади.
Шаҳрисабз тоғларида соат 09.00 да ҳаво ҳарорати -24 даража совуққача пасайган.