Ўзбекистонда об-ҳаво бўйича ярим асрлик антирекорд қайд этилди

Ўзгидромет ахборот хизмати раҳбари берган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида 13 январь куни -19.8 даража совуқ ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган. Мазкур кўрсаткич пойтахт учун охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.

Кўпчилик ёдида қолган 2007-2008 йилнинг қиш ойларида Тошкентда ҳарорат минимуми -17.4 даражагача пастлаган. Демак, ҳозирги совуқ антициклон 2008 йил қишидаги ўтмиш антициклондан кучли.

Республика бўйича минимум ҳарорат Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси «Қорақалпоқ» посёлкасида рўйхатга олинган бўлиб, ўтган асрнинг 70 йилларида совуқ антициклон станцияда ҳароратни -40 даража совуққача пасайишига олиб келган.

Хизмат агентлиги ахборот хизмати раҳбари ҳозирги антициклон бу ёғига бироз кучсизланиб бораётгани, аммо Ўзбекистон кейинги ҳафталаргача унинг таъсирида бўлиб туришини таъкидлаган.