Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.T.” МЧЖнинг Самарқанд вилояти бўйича менежери Ж.Ж. ва бошқалар 2022 йилнинг август-октябрь ойларида хорижда ишлаб чиқарилган электрон тамаки маҳсулотларини юк хатлари билан қабул қилиб олиб, ушбу маҳсулотлар сотувидан тушган 173 млн сўм нақд пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.