Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимлари полковник унвони билан тақдирланди

Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 январь куни Эркин Турдимовга мудофаа вазирининг буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал майор Ойбек Саидов тантанали равишда топширган.

Шунингдек, Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоровга ҳам мудофаа вазири буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Бозоров давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.