Термизда ҳам портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этди

Бугун, 2023 йил 16 январь куни соат 11:30 да Термиз шаҳри Шимолий дарвоза кўчаси 15-уйда жойлашган Термиз давлат университети академик лицейи биносини иситишга мўлжалланган қозонхонада ташқи томон қувурларининг музлаб қолиши оқибатида ортиқча буғ тўпланиб, ички босим юқори даражада ортиб кетиши натижасида портлаш ҳодисаси содир бўлган.

Портлаш натижасида шу яқин атрофда фаолият олиб бораётган ходимлар П.А. ва Б.А. лар зарб туфайли тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, яна бир ходим Н.Х. тан жароҳати олгани сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва бошқа масъуллар етиб келишган.