Киберхавфсизлик йўналиши бўйича шуғулланувчи «Imperva Red» компанияси томонидан «Google Chrome» ва «Chromium» базасидаги барча браузерларда «CVE-2022-3656» деб номланган заифлик аниқланди. Аниқланган ушбу заифлик 2 миллиард фойдаланувчилар маълумотларини хавф остига қўйган.
Ўз «Google Chrome» браузерингиз янгиланишларини (108 ёки 109 версиялари) ўрнатиш орқали ушбу заифликни бартараф этишингиз мумкин.