Қозоғистон иммигрантларнинг кириш ва қолиш қоидаларини ўзгартирди

Ҳукумат қарорининг янги таҳририга кўра, иммигрантлар учун рухсат этилган қолиш муддатлари:

визасиз хорижликлар мамлакатда қонуний равишда 30 кун, жами 180 кунлик бир календар даврида 90 кунгача бўлишлари мумкин;

ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари 180 кунлик бир календар даврида Қозоғистонда 90 кун бўлишлари мумкин.

Янги чекловлар Қозоғистонга виза билан келган хорижликларга ва вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олганларга тааллуқли эмас.

Янги регламент 2023 йил 26 январдан кучга киради.